Get Mystery Box with random crypto!

#Ботга_мурожаат #Фарғона_вилояти Мурожаат(таҳрирсиз берилмоқд | ЎЗИМИЗНИКИ

#Ботга_мурожаат
#Фарғона_вилояти

Мурожаат(таҳрирсиз берилмоқда):
"Ассалому алайкум Чақирбува яхшимисиз Фаргона вилояти Риштон туманидан мурожат килябман.

Бизни Оқ ер МФЙ га жадвал буйича 22-23 декабр кунлари газ балон таркатилди керак эди хозирда бешта кучамизга газ балон етиб келмади "качон келасизлар?" десак янги йилдан кейин дейишябди.

Янги йилни газ балонсиз кутиб олмайлик илтимос
Бир жар солиб юборинг узларича жадвал буйича 45 кунда олиб борамиз дейишади 60 Кун булябди келганига

Туман газ таъминоти бошлигига хокимиятни ҳам, халк Кабулхонасини хам гапи утмаябди
"

P.S.Ҳурматли Риштон тумани ҳокими! "Оқ ер"МФЙдагиларга байрам совғаси қилиб газбалон юбортирсангиз.

Бугун бу ҳудуддаги болалар ҳам "Бизга совға керак эмас, илтимос Қорбобожон байрамда иссиққина овқат ейлик газбалон юбор", деб қорбобога мактуб йўллабди.
Сиз шуларнинг қорбобоси бўлиб газ балон юбортиринг. Байрам қилишсин даврингизда!

Ҳудуднинг газсиз аҳолиси номидан ҳурмат билан Чақир.


CHAQIR (Зўринг борми) - бизга қўшилинг!