Get Mystery Box with random crypto!

Шахсий маълумотларни ўғирлаш динамикаси пасаймоқда UzIMEI ти | UzIMEI

Шахсий маълумотларни ўғирлаш динамикаси пасаймоқда

UzIMEI тизим операторининг Киберхавфсизлик маркази билан ҳамкорликда олиб борган тадбирлари натижасида шахсий маълумотларни ўғирлаш ҳолатлари кескин камайди.
UzIMEI тизим оператори жорий йилнинг январидан бугунга қадар олиб бораётган мониторинг натижаларига назар ташласак, йил бошида шахсий маълумотлар ўғирланиши билан боғлиқ мурожаатлар сони бугунги кунга келиб деярли 55% камайиб, мазкур кўрсаткич тобора пасайиб бормоқда.
Бу шуни кўрсатмоқдаки, шахсий маълумотларини ўғирлаш, улардан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари камаймоқда. Бундан ташқари жиноят содир эттириб рўйхатдан ўтказилган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари бекор қилиниб, шахсий маълумотлар ўғирланишининг камайишига эришилди.
UzIMEI тизим оператори Киберхавфсизлик маркази билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқлар орқали шахсий маълумотларни ишлатган ҳолда ноқонуний олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказаётган жиноий гуруҳлар билан курашиш ишлари давом эттирилмоқда.