Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига расмий олиб келинган мобил қу | UzIMEI

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига расмий олиб келинган мобил қурилмалардан фойдаланишда ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас, чунки бундай мобил қурилмалар Республикамиз Давлат чегарасини кесиб ўтганда божхона кўригидан ҳамда IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилади. Истеъмолчига ҳох SIM слот ёки eSIM слот рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

2021 йилда республикамизга расмий равишда 3 млн. дан зиёд бундай қурилмалар олиб кирилган бу дегани шунча истеъмолчи харид қилган қурилмани рўйхатдан ўтказмайди. Бироқ норасмий (контрабанда) олиб кирилган қурилмалар истеъмолчиларга дарду сард бўлади.

Республикамиз бўйича хизмат кўрсатаётган UzIMEI тизим рўйхатга олувчиларига яъни чет элдан ўзи билан олиб келган қурилмаларни SIM слот ёки eSIM слот IMEI кодларини рўйхатга олиш бўйича Uzimei веб сайти, SMS ва USSD хизматлари орқали ёки ариза билан мурожаат қилиш мумкин, лекин мобил қурилма ноқонуний йўл билан олиб келинган бўлса бундай мобил қурилмаларнинг SIM слот ёки eSIM слот IMEI кодлари рўйхатга олинмайди.

Фуқароларни мобил қурилма харид қилишдан олдин мобил қурилманинг IMEI кодларини Uzimei веб сайти, SMS ва USSD хизматлари орқали мобил қурилма IMEI кодларини қай таризда рўйхатдан ўтганлигини текшириб олиш имконияти мавжуд, IMEI кодлари текширилиш вақтида
“IMEI-код 358**863 Тизимда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа операторлари тармоғига уланиш учун рухсат этилади. Қурилмангизнинг жами 2 IMEI кодларини текширишни унутманг.”
ушбу хабар олинса фуқаролар мобил қурилмани харид қилишлари тавсия этилади.

Агарда “Ушбу IMEI 353**220 жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари ёрдамида рўйхатдан ўтказилган. Паспорт эгасининг аризаси асосида рўйхатдан ўтказиш бекор қилиниши мумкин Қурилмангизнинг жами 2 IMEI кодларини текширишни унутманг. ”
хабар олинса харид қилишлари тавсия этилмайди.

Мобил қурилма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид килинган бўлса мобил қурилмалар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўладилар.

Мобил қурилма жисмоний шахслар томонидан олиб келинган ва бир слотига тегишли IMEI коди рўйхатга олинган бўлса, ушбу қурилманинг иккинчи SIM слоти ёки eSIM слоти IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш мобил қурилма эгасининг тизим оператори ёки тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат қилган ҳолда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши асосида амалга оширилиши белгиланган.

Иккинчи SIM слот ёки eSIM слотини руйхатдан ўтказишда ҳам муаммо мавжуд эмас, бугунги кунга қадар 2 млн.тадан зиёд иккинчи SIM слот ёки eSIM слот муаммосиз рўйхатга олинган.

Мобил алоқа компаниялари eSIM тизимини жорий қилишининг дастлабки кунлариданоқ, IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд бўлган.

Mobi.uz компанияси 2021 йил апрел ойидан ва Uzmobile компанияси 2021 йил декабр ойидан eSIM хизматидан фойдаланишни йўлга қўйишган.

Мобил қурилмаларнинг eSIM IMEI кодларини “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК “Uzmobile” филиали ва “COSCOM” МЧЖ мобил алоқа компанияларига мурожаат этган ҳолда рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин, агарда маҳаллий мобил алоқа операторлари хизматларидан фойланилса тизим руйхатга олувчисига мурожаат қилган ҳолда рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

Мазкур тартиб дунёнинг бир қанча давлатларида жумладан Ҳиндистон давлатида 2009 йилдан жорий этилганини таъкидлаш мумкин (https://www.google.com/amp/s/3dnews.ru/1012745/amp).

Бироқ бугунги кунгача клонланган мобил қурилмаларни эркин савдога чиқарилишига чек қўйилгани йуқ.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида IOT (The Internet of things) қурилмаларини фойдаланишда руйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.