Get Mystery Box with random crypto!

UZGLOBAL TV | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi uzglobaltv — UZGLOBAL TV | Rasmiy kanal U
Telegram kanalining logotibi uzglobaltv — UZGLOBAL TV | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @uzglobaltv
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.64K
Kanalning ta’rifi

Uzglobaltv.uz - eng dolzarb global real voqeyliklarga asoslangan veb-sayt.
Veb-saytning rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz!

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-12-24 11:50:50 24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради:

Қўмиталар:

Давлат статистика қўмитаси
Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурига ўтказилмоқда;

Мудофаа саноати давлат қўмитасиМудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасиМаданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасиИқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат солиқ қўмитасиСолиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат божхона қўмитасиБожхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасиОила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасиВетеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Агентликлар;

Ёшлар ишлари агентлиги
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Президент таълим муассасалари агентлиги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Кинематография агентлигиМаданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

“Ўзархив” агентлиги Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигиКамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигиДори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Инспекциялар:

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясиСув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Бошқа органлар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
105 views08:50
Ochish/sharhlash
2022-12-24 11:50:50 Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади:

Вазирликлар:

Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;

Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;

Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;

Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қўмиталар:

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда;

Агентликлар:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
91 views08:50
Ochish/sharhlash
2022-12-24 07:34:28
#Даҳшат
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида бино қулаб тушди. Жароҳатланган одамлар бор.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
129 views04:34
Ochish/sharhlash
2022-12-23 10:43:14
"Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман." - Расул Кушербаев

"Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман.

Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар!

Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!"

Расулбек Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
124 views07:43
Ochish/sharhlash
2022-12-23 09:05:44
#Tezkor

Андижонда уй ёниб кетиши оқибатида хонадон эгасининг 3 нафар фарзанди ҳалок бўлди

Ёнғинни ўчириш вақтида 15, 13 ва 5 ёшдаги болаларнинг 100 фоиз куйган жасади топилган

Аллоҳ оиласига сабр берсин, қолганларни ўз паноҳида асрасин, огоҳ бўлинг

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
120 views06:05
Ochish/sharhlash
2022-12-22 16:45:36
Туркманистонда янги Арқадағ шаҳри барпо этилди

Туркманистон собиқ президенти, ҳозирда Халқ Маслаҳати Миллий Генгеш (Туркманистон парламентининг юқори палатаси) раҳбари бўлган Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига янги барпо этилётган Aхал вилоятининг янги маъмурий марказига Арқадағ номи берилди.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
133 views13:45
Ochish/sharhlash
2022-12-22 11:47:07
Ўзбекистон 22 декабрь куни Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юки ортилган тўққизта махсус юк машинасини жўнатди

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
134 views08:47
Ochish/sharhlash
2022-12-22 11:44:30
Andijonlik talabalar qishki taʼtilda Toshkentdan uylariga tekinga yetib olishadi.

Andijon viloyati hokimi tashabbusi bilan Toshkentdagi OTMlarda tahsil olayotgan andijonlik talabalarga uyga yetib olishlari uchun maxsus yo‘nalishsiz taksi tashkil etilmoqda. Bu haqda viloyat hokimligi maʼlum qildi. Buning uchun 25 ta yengil avtomobil ajratilgan. Avtomobillar 27-dekabr kuni soat 12:00 da Toshkentdagi O‘zbekiston mehmonxonasidan Andijonga yo‘l oladi.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
118 views08:44
Ochish/sharhlash