Рибъий ибн Ҳирош розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Абу Масъуд ал-Ансорий билан бирга Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуни ҳузурларига бордим. Абу Масъуд: «Расулуллоҳ ﷺ дан дажжол ҳақида эшитганларингизни менга ҳам айтиб бермайсизми?» деди. У: «Албатта, дажжол чиққан пайтда у билан сув ва олов бўлади. Аммо одамларга олов бўлиб кўринаётган нарса совуқ сувдир. Одамларга совуқ сув бўлиб кўринаётган нарса эса куйдирувчи ўтдир. Бас, сизлардан ким ўшани топса, ўзига ўт бўлиб кўринаётган нарсага тушсин, чунки у чучук ва совуқ (сувдир)», дедилар». Абу Масъуд: «Мен ҳам шуни эшитдим», деди.