Get Mystery Box with random crypto!

Инсон ўзининг нуқсонли, жузъий илми билан Қиёмат соати келишин | @UzgenHabar

Инсон ўзининг нуқсонли, жузъий илми билан Қиёмат соати келишини жуда узоқ деб билади.
Шунинг учун Роббисининг амр-буйруқларидан ғофил бўлади.
Аммо Аллоҳ жалла ва ъала Ўз илми ила албатта Соатни яқин билади.
Шундай дейди: “Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолдалар”. (Анбиё сураси, 1 – оят).

Оқил учун ноқис ва жузъий илмидан халос бўлиб, Аллоҳ азза ва жалланинг комил илмига кўтарилиши ва ўзининг нуқсонли илмига эмас, Аллоҳнинг илмига эътимод қилиши лозим бўлади.
Агар илмингдан Роббингни илмига кўтарилар экансан, Унинг оятида келганидек Қиёмат соати нақадар яқинлигин кўрасан: "Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб биларлар. Биз эса уни яқин деб билурмиз". (Маъориж сураси, 6,7 – оятлар).

Шайх Фатҳуллоҳ Жомий.

┉┅━❀ ❀━┅┉
Аллоҳга омонатсиз
┉┅━❀ ❀━┅┉