Get Mystery Box with random crypto!

ИЛК МАҲСУЛОТЛАР РОССИЯГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ. ЙИЛ ЯКУНИГАЧА 6 МЛН | "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси

ИЛК МАҲСУЛОТЛАР РОССИЯГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ. ЙИЛ ЯКУНИГАЧА 6 МЛН.ДОЛЛАРЛИК ШАРТНОМАЛАР БОР

Қарши шаҳри "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "ALP TEXNO SERVIS" МЧЖнинг янги авлод телевизорлари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими М.Азимов, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси ўринбосари Ж.Жамалов, ташкилот ва идора раҳбарлари, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Рамзий лента кесиш маросимидан сўнг, меҳмонлар корхонадаги шарт-шароитлар билан танишишди. Умумий қиймати 1,5 млн.доллар бўлган, йиллик қуввати 60 минг донани ташкил этувчи замонавий телевизорлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бугун ҳудуддаги 150 нафар йигит-қизларни доимий иш билан таъминлади.

Маҳсулотларнинг илк партияси Россияга йўл олди.

Видеони HD форматда сифатли кўринг



@uzeltexsanoat