Get Mystery Box with random crypto!

Президент ташаббуси билан халқаро конференция ўтказилади Ўз | Намоз Толипов|Ўзэлтехсаноат матбуот котиби

Президент ташаббуси билан халқаро конференция ўтказилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.

Форум иштирокчилари минтақавий боғлиқликни янада мустаҳкамлаш доирасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш имкониятларини муҳокама қиладилар.

Ушбу тадбирда "Ўзэлтехсаноат" уюшмасидан Матбуот котиби сифатида Германиялик блогерга ҳамроҳлик қилишим топширилган. Албатта, мазкур тадбирга ташриф буюрадиган 72 давлатнинг эксперт ва ОАВ вакилларида Ўзбекистон ҳақида илиқ таассурот қолдиришга ҳаракат қиламиз.

@uzeltexsanoat