Get Mystery Box with random crypto!

Фурқат ҳақидаги фильм премьера қилинади Кинематография агентл | O'zDSMI Yoshlar ittifoqi

Фурқат ҳақидаги фильм премьера қилинади

Кинематография агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган "Миллий кинематография — Янги Ўзбекистон тимсоли" номи остидаги миллий кино ойлиги давом этади.

Бугун кино ойлиги доирасида соат 14:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорликда суратга олинган “Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда” ҳужжатли фильми премьера қилинади.

Кинокартина етук маърифатпарвар адиб Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳаёти ва ижодига бағишланган.
Сценарий муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов, композитор Абулқосим Муинзода, картина директори Шуҳрат Балтабаев.

Премьерага ОАВ вакиллари, мутахассислар, ижодкорлар ва ёшларни таклиф этамиз.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Website | Facebook | Instagram | Youtube