Магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловл | UzDJTU_KONTRAKT Admin
Магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилади
Ҳукумат қарори (447-сон, 15.08.2022 й.) билан давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат ОТМларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қопланади.
Бу тартиб Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академияси учун ҳам амал қилади.
Бунинг учун талабгор 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябргача ариза билан мурожаат этади.
Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади.
Умумлаштирилган талабгорлар рўйхати 5 иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (2023-йилдан ОТМнинг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга) юборилади;
Тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг 15 октябрига қадар тегишли ОТМ ректори (филиал директори) буйруғи қабул қилинади.
Kanalda qarzdorlar ro'yxati, kontrakt to'lov bo'yicha ma'lumotlar beriladi. Muammolar yuzasidan adminga yozing. Telegram nomer: 998112139, 914509750...