#Талабага_енгиллик
МУҲИМ
КОНТРАКТ ТЎЛОВЛАРИ 1 МАРТГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ
Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ,
2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.
Ушбу муддат қуйидагилар:
тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар
учун амал қилади.
—
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube