Get Mystery Box with random crypto!

​#Супер_контракт АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТ | UzDJTU_KONTRAKT Admin

​#Супер_контракт

АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-шартномаларини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди

Хабар берганимиздек, 1 октябрь давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати этиб белгиланган эди.

Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун янада қулайлик яратиш мақсадида онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда табақалаштирилган тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди.

Ушбу тизим:

ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;

жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

электрон аризаларни автоматик шакллантириш;

тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради.

Энди абитуриентлар олий таълим муассасасига овора бўлиб, бориб ўтиришлари шарт эмас. Тизим ёрдамида уларнинг маълумотлари ва тўплаган бали Давлат тест маркази базасидан тўғридан-тўғри олиниб, электрон кўринишдаги ариза асосида электрон тўлов-шартнома автоматик расмийлаштирилади.
__
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube