Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек пойабзалларининг ўсиш динамикаси 2016-2020 йилларда ч | UZCHARM News

Ўзбек пойабзалларининг ўсиш динамикаси

2016-2020 йилларда
чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш динамикаси тўғрисида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) бош илмий ходими Руслан Aбатуров шарҳида ўқинг.

"Ўзчармсаноат" уюшмаси маълумотларига кўра, 2017-2020 йилларда ишлаб чиқариш ҳар йили ўртача қарийб 19% га ошган.

4 йил давомида пойабзал ишлаб чиқариш 10,4 бараварга ўсди, 2016 йилда 10,2 миллион жуфтдан 2020 йилда 105,8 миллион жуфтгача.

Тўрт йил ичида соҳага жалб қилинган инвестициялар ҳажми 3,9 бараварга ошган.

2020 йилда тахминан 190 миллион доллар сарфланди, шу жумладан 60 миллион доллардан ортиқ хорижий тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Соҳада иш билан банд бўлганлар сони 5,4 мартага - 2016 йилдаги 2,2 минг кишидан 2020 йилда 11,6 минг кишига ўсди.

«Экономическое обозрение» #Журналининг 2021 йил №2 (252)

рус тилида: review.uz/d9g
ўзбек тилида: review.uz/oz/d9g
инглиз тилида: review.uz/en/d9g

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en