Get Mystery Box with random crypto!

Азиз ва ҳурматли фахрийлар! Сизларни 9 май - Хотира ва қадрла | UZCHARM News

Азиз ва ҳурматли фахрийлар!

Сизларни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан самимий табриклаймиз!
Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба қандай даҳшатли машаққат ва йўқотишлар эвазига қозонилгани халқимиз томонидан хеч қачон унутилмайди ва юртдошларимизнинг кўрсатган жасорати қалбимизда абадий яшайди.
Муссафо осмонимиз, фарзандларнинг беғубор келажаги ва юртимиз фаровонлиги учун жонини фидо қилган қахрамонлар хотираси доимо обод бўлади.
Мўътабар оталаримиз ва меҳрибон оналаримиз барчангизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ-умр, хонадонингизга файзу-барака, ҳамиша элнинг эъзозида бўлиб, тинч ва осуда хаёт кечиришларингизни тилаб қоламиз.

Байрам муборак азизлар!
Ҳурмат билан, «Ўзчармсаноат» уюшмаси жамоаси