Get Mystery Box with random crypto!

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Нотариал палатаси ва | "YUKSALISH" HARAKATI

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Нотариал палатаси ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Никоҳ шартномаси — мулк ҳуқуқи кафолати” шиори остида ҳуқуқий акцияга старт берди.

16 август куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди — Бухоро, Сурхондарё, Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилган акцияда нотариуслар томонидан ёшларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбирларда фуқаролар учун “Маслаҳат бурчаги” ташкил этилиб, уларга мавзу юзасидан турли тарғибот материаллари тақдим этилди. Никоҳ шартномаси тузишни хоҳловчиларга шу ернинг ўзида расмийлаштирилди.

Акция 17 август куни ҳам Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Андижон, Жиззах вилоятларида давом этади.

Маълумот учун: 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида республика бўйича жами 3526 та никоҳ шартномаси расмийлаштирилган. Энг кўп расмийлаштирилган ҳудудлар: Наманган вилоятида – 950 та, Тошкент шаҳрида – 654 та, Фарғона вилоятида – 530 та.

@uzbyuksalish