Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЙЁРЛАШ КЕРАК Ва | 🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬

ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЙЁРЛАШ КЕРАК

Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2021 йилдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза;

талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги тўлов-контракт шартномаси. (Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим)

таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди)

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун ўша реестрга киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома

Юқоридаги реестрга кирмайдиганлар учун биргаликда кредит олувчи (Кафил)га тегишли маълумот.

@uzbyoshlar_kg