Get Mystery Box with random crypto!

Атмосферани ифлослантираётган “қора тутун” бартараф қилинди. | Bosh prokuratura

Атмосферани ифлослантираётган “қора тутун” бартараф қилинди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини, атмосферани ифлосланишини олдини олиш, экологик маданият соҳаларида фуқароларнинг фаоллашганлигини кузатиш мумкин.

Хусусан, давлат идораларига атмосфера ҳавосини ифлосланиши буйича 2020 йилда 20 та, 2021 йилда 44 та, 2022 йилда 100 га яқин, жорий йилнинг ўтган 6 ойида эса 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Мамлакатимизда атмосфера ҳавосига бир йилда 2,2 млн тонна ташламалар ташланиб, шуларнинг 60 фоизи автотранспорт ва 40 фоизи саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

Бухоро вилояти прокуратураси ва вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан атмосфера ҳавоси муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар ижроси ўрганилди.

Ўрганишда, Бухоро туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи хусусий корхона ғишт пишириш хумдонининг носозлиги сабабли, кўмир ёқилғиси ёнган вақтда атроф-муҳитга қора тутуни тарқалиши аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган.

Корхона раҳбарига “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаби, шунингдек, атмосферага чиқарилаётган чиқинди миқдори ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтирилди.

Корхона раҳбари томонидан хумдон фаолияти тўхтатилиб, ташлама ташлаш мўрилари модернизациялаштириш ишлари бошланди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook