Get Mystery Box with random crypto!

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Хоразм в | Bosh prokuratura

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида болаларнинг моддий таъминоти ва алимент ундируви билан боғлиқ 12 мингга яқин ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 2 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланган.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар фойдасига 30,5 млрд. сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги ундирилган.

Шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 2 мингга яқин оилалар яраштирилган.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 349 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 44 нафар қарздор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Вояга етмаган фарзандига алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент қарздорликлари Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида жамғарма маблағлари ҳисобидан болалар фойдасига 263,4 млн. сўмдан ортиқ алимент қарздорликлари тўлаб берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook