Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Тошкент давл | Bosh prokuratura

Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Тошкент давлат стоматология институти ҳудудида Яшнобод туманида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда 150 нафар уюшмаган ёшлар қатнашиб, шундан 66 нафар ёшлар турли муаммолар билан мурожаат қилишган.

Мурожаатларнинг 10 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Ёшлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифларнинг аксариятини ўрганиш зарурати бўлганлиги боис, тегишли соҳа масъуллари иштирокида “Йўл харитаси” тузилиб, аниқ ижро муддати белгиланди.

Мазкур тадбир доирасида 80 нафар ишсиз ёшларга ўзини ўзи банд қилиш мақсадида меҳнат қуроллари бериш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook