Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вилояти прокуратураси органлари томонидан ёшлар муамм | Bosh prokuratura

Наманган вилояти прокуратураси органлари томонидан ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, биргина Наманган шаҳрида хорижий миграциядан қайтиб келган ва ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги 4 нафар ёшларга кредит ажратилиши юзасидан АТ "Халқ банки" ҳудудий филиалига тавсиянома берилди.

Шунингдек, профилактик ҳисобда турувчи 5 нафар ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга ихтисослашган ўқув курслари пулини тўлаш мақсадида “Ёшлар платформаси”га киритилиши таъминланди.

Касб-ҳунарга ўқиш истагидаги 4 нафар ёшларга “Моно марказ”да ўқиш учун йўлланма берилди.

Мазкур ишларнинг давоми сифатида вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Жалолов томонидан 11 нафар ёшларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари, пайвандлаш жиҳозлари, моно марказда ўқиш учун сертификат ва тикув машинаси, принтер аппарати, шашка ва китоблар тўплами, баллон компрессор аппарати, футбол кийими ва тўпи топширилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook