Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент ша | Bosh prokuratura

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойларида 523 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 268 мингга яқининг ижроси тамомланиб, 2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.

Хусусан, давлат фойдасига 395,5 млрд. сўм ва солиқ қарздорлиги бўйича 1,3 трлн. сўмлик маблағлар ундирилган.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 37,8 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Бошқарма томонидан 7 227 та мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида 1 329 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиб, 57,3 млрд. сўм миқдорида маблағлар ундирилиши таъминланган.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook