Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти прокурорининг навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар б | Bosh prokuratura

Жиззах вилояти прокурорининг навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашуви Шароф Рашидов тумани “Нурафшон” маҳалласида бўлиб ўтди.

Қабулда 42 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлса, қолгани назоратга олинди.

Хусусан, фуқароларнинг 5 нафарига микротўлқинли печ ускунаси, 12 нафарига ортопедик воситалар билан таъминанишида ва соғликларини тиклашлари учун даволаниш муассасаларига йўлланмалар берилишида ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жойида ўз ечимини топди.

Шунингдек, тадбир доирасида фуқароларнинг 6 нафарига кредит маблағлари ҳисобига мотороллер, 16 нафарига бир марталик моддий ёрдам ва ҳайдовчилик курсларида ўқиши учун ҳаражатлар қопланиши ҳамда 16 нафарига тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида сертификатлар берилди.

Қабулдан сўнг, вилоят ва туман мутасаддиларига, сектор раҳбарларига, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторларига фаолиятларини янада жадаллаштириш, мурожаатлар билан ишлаш ва ечимини топиш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook