Get Mystery Box with random crypto!

Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қи | Bosh prokuratura

Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Сурхондарё вилояти прокурори Садриддин Турдиев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори томонидан Ангор туманида ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда 43 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 17 нафар фуқаронинг мурожаатлари қаноатлантирилган бўлса, 26 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган нафар фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинган.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook