Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Тошкент ҳарбий | Bosh prokuratura

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланганлар саломатлигини яхшилашга қаратилган "Мен донорман" хайрия қон топшириш акциясида қатнашишди.

Инсоннинг ҳаётини асраб қолиш кўпинча қон қуйиш жараёни билан боғлиқ. Қон эса кимё лабораторияларида ишлаб чиқилмайди, у инсон организмидаги бебаҳо неъмат. Фақат яхши инсонларнинг ёрдами билангина оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиш мумкин.

Кейинги йилларда бундай савоб амални бажараётган инсонларнинг сони тобора ортаётгани қувонарли. Қолаверса, донорликнинг афзалликлари бўйича турли акция, тарғибот тадбирларининг ҳам кўпайгани эзгу ишга бош қўшаётганлар сони ошишига туртки бўлмоқда.

Соғлом киши учун қон топшириш мутлақо хавфсиз. Сабаби, инсон организмида одатда 4,5-5 литр қон бўлади ва ундан 200 ёки 400 мл олинади. Организмда эса камайган қон миқдорини 36 соат ичида тўлиқ тиклаб олиш хусусияти мавжуд. Энг муҳими, артериал гипертония хасталигининг олдини олиш, моддалар алмашинувини яхшилаш ва иммун тизимини мустаҳкамлашда қон топширишнинг аҳамияти катта.

Инсоннинг инсонга қон топширишдек олий даражадаги ҳадяси бўлмаса керак. Бу орқали кимгадир ҳаёт бағишлаш – энг савоб ишлардан бири саналади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook