Get Mystery Box with random crypto!

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон | Bosh prokuratura

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига жорий йилнинг январь-апрель ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 5 мингга яқин мурожаат келиб тушган, шундан 4 мингдан ортиғи кўриб чиқилиб, 1 700 та мурожаат қаноатлантирилган, 2 483 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 1 653 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Алиментга оид мурожаатлар бўйича қарздорларни иш билан таъминлаш ва оилаларни яраштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 562 та алимент ижро ҳужжатлари бўйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, оилалар қайта тикланди ҳамда 9 та алимент ҳужжатлари бўйича 875 млн. сўмлик пул маблағи, уй-жой, автомашина ва бошқа шаклда қопланиб, болаларнинг вояга етгунга қадар таъминоти тўлиқ таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook