Get Mystery Box with random crypto!

Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президент | Bosh prokuratura

Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарор ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.
 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Жиззах вилоятидаги 4Р38 М39 “Учтепа қ.-Жиззах ш. автомобиль йўлининг 33 км. қисмидаги йўл ўтказгич, 4К-253а "И.Каримов" шох кўчасига шохобча автомобиль йўлининг М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлига уланувчи янги йўналишдаги 4 км. узунликдаги автомобиль йўли ва 700 пм. узунликдаги йўл ўтказгич ҳамда 4Р40 “Даштобод ш.-Зомин қ.-Бахмал қ.-Ғаллаорол ш.” автомобиль йўлининг 66-76 км. қисмини реконструкция қилиш ишлари билан танишилди.
 
Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook