Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Анди | Bosh prokuratura

Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Андижон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 157 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 22 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, 46 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 89 та мурожаатлар қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Хусусан, қаноатлантирилган мурожаатларнинг 9 таси бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди, 3 таси ишга жойлаштирилди, 7 таси бўйича электр ва табиий газ етказиб берилишидаги муаммолар бартараф этилиб, алимент ундирилиши билан боғлиқ 3 та мурожаатлар жойнинг ўзида ҳал этилди.

Бу тадбирлар вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook