Get Mystery Box with random crypto!

Навоий вилояти прокуратурасида 'Айбга иқрорлик бўйича келишув | Bosh prokuratura

Навоий вилояти прокуратурасида "Айбга иқрорлик бўйича келишув институтини қўллаш амалиёти" мавзусида тренинг ўтказилди.

Унда Бош прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти вакили ҳамда вилоят прокуратураси органларида хизмат қилувчи масъул ходимлар ва адвокатлари иштирок этишди.

Тренингда жиноят, жиноят-процессуал қонунчилиги тизимида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, жиноят ишлари бўйича судгача ва суд жараёнида қонунийликни таъминлашга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш, халқаро амалиётда эътироф этилган ва инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиб келаётган жиноят-ҳуқуқий институтларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтказилган тренинг давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook