Get Mystery Box with random crypto!

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах в | Bosh prokuratura

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувга тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 912 млрд. сўмлик 11 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 4 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 438,1 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, 654 нафар қарздорларнинг 27 млрд. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида ундирув уларнинг иш ҳақи даромадларига қаратилган ҳамда 954 та автотранспорт ва 710 та кўчмас мулкларга тақиқ қўйилган.

Бундан ташқари, 130 та 44,2 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 79 та 34,9 млрд. сўмлик мол-мулклар электрон онлайн аукционларида сотилган пуллар мавжуд қарздорликларга йўналтирилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook