Get Mystery Box with random crypto!

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари то | Bosh prokuratura

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ходимларни ишга тиклаш ҳамда иш ҳақларини ундириб бериш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида жорий йилнинг январь-март ойларида иш ҳақи ундириб бериш билан боғлиқ ҳужжатлар бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 538 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, ҳудудий бўлимлар иш юритувидаги ишга тиклаш белгиланган ижро ишлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 23 нафар фуқаролар ишга тикланди ва уларга тўланмасдан қолган иш ҳақлари ундириб берилди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, фуқаро У.Рахмановга “Qo'shko'pir parrandachilik kompleksi” МЧЖдан 123 млн. сўм иш ҳақини ундириш белгиланган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида иш ҳақи тўлиқ ундирилди.

Бу борадаги мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook