Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан ИИВ Қоровул қўшин | Bosh prokuratura

Тошкент ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Миробод туманида жойлашган Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда оммавий сайёр қабул ва китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирни Тошкент ҳарбий прокурори кириш сўзи билан очди.

Оммавий қабулда иштирок этган 150 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қатнашди, жами 39 та мурожаат қабул қилинди, уларнинг 26 тасига қонуний тушунтиришлар берилиб, 7 та мурожаат жойида қаноатлантирилди ва 6 та мурожаат белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Шунингдек, Яшнобод тумани бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 20 тадан ортиқ ташкилот, муассаса ва корхоналар томонидан ўзларининг 200 тадан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Меҳнат ярмаркаси давомида иш билан банд бўлмаган ҳарбий хизматчиларнинг 13 нафар турмуш ўртоқларига ўзларининг мутахассисликлари бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан ўзини-ўзи банд қилиш йўли билан 9 нафар ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари банд этилди.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook