Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси Мудофаа вазирлиги | Bosh prokuratura

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида жойлашган 80-сонли ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат қилиб, нафақага чиққан фуқаролар ва вазирлик тизимида ишлаб келаётган Қуролли Кучлар хизматчилари билан сайёр қабул ўтказилди.

Унда Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қ.Исроилов ва Мудофаа вазирининг ўринбосари Х.Қаршиев, шунингдек, соҳа бўйича тегишли мутахассислар иштирок этишди.

Сайёр қабулда Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат қилган ҳарбий пенсионерлар ва Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда бошқа фуқаролар ўзлари истиқомат қилиб келаётган хонадонларни хусусийлаштириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилишди.

Ушбу мурожаатлар мутасаддилар томонидан қабул қилиниб, муаммоларини ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли қарор қабул қилиш бўйича келишиб олинди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook