Get Mystery Box with random crypto!

Қарши ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан мутасадди идораларн | Bosh prokuratura

Қарши ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан мутасадди идораларни жалб қилган ҳолда Қарши туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда "Ҳонобод" қўрғонида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳамда тумандаги ҳарбий муассасалар ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва уюшмаган ёшлар ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Қабулда иштирокчиларнинг ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, тадбиркорликни йўлга қўйишда субсидиялар ажратилиши ва кредит олишда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатларини тегишли соҳа мутахассислари ва масъуллар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Натижада, қабул жараёнида турли масалаларга оид жами 14 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 9 таси прокурор назорати билан тегишли масъул идораларга йўналтирилган бўлса, 5 нафар мурожаатчиларга шу жойнинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш ва зарурий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган ҳарбий оила вакиллари туманда айни вақтдаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиб, ўзларига муносиб касб ва иш ўринларига жойлашиш имконига эга бўлишди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook