Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизи | Bosh prokuratura

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан Хоразм вилоят 2-сектор ҳудудларида 14-30 ёшдаги 108 минг нафардан ортиқ ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилган.

Ёшлар балансига киритилган барча ёшлар "яшил", "сариқ", ва "қизил" тоифаларга ажратиб олинган.

Хоразм вилоят прокурорига Янгибозор туманидан бириктирилган 50 нафар ёшлар билан аниқ манзилли амалий вазифалар асосида индивидуал тартибда ишлаш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Қабулда келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган масалаларнинг ечими назоратга олинди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook