Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизи | Bosh prokuratura

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан Сирдарё вилоят 2-сектор ҳудудларида 14-30 ёшдаги 53 минг нафардан ортиқ ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилган.

Вилоят прокурорига вилоят бўйича бириктирилган 90 нафар ёшлардан Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 16 нафари билан аниқ манзилли амалий вазифалар асосида индивидуал тартибда ишлаш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида учрашув ўтказилди.

Қабулда келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилган ҳолда, ижроси назоратга олинди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook