Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонид | Bosh prokuratura

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан мамлакатимизнинг олис ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида “Прокурор соатлари” ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг январь ойида ўқув жараёнлари бошланиши билан ҳарбий прокурорлар мамлакатимизнинг турли бурчакларидаги энг олис ҳудудларга етиб боришди.

Ушбу қисқа вақт ичида ҳарбий прокурорлар томонидан олис ҳудудлардаги 100 га яқин умумтаълим мактабларида бу каби ўқув машғулотлари ўтказилди.

Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани "Қазақдарё" овулидаги 15-сонли, Навоий вилояти Учқудуқ туманининг “Мингбулоқ” маҳалласидаги 11-сонли, Бухоро вилояти Ромитан туманининг "Газли" маҳалласидаги 36, 37-сонли, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг "Қипчоқсув" маҳалласидаги 70-сонли, Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабларида малакали прокурор-тергов ходимлар томонидан “Прокурор соатлари” ўтказилиб, ўқишда юқори натижаларга эришган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

Эътиборли жиҳати шундаки, ўқув машғулотларига Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматлар ҳам кенг жалб қилинмоқда.

Мазкур йўналишда ишлар жадаллик билан давом этмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook