Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи У.Мадрахимов бошчилигида Ҳазо | Bosh prokuratura

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи У.Мадрахимов бошчилигида Ҳазорасп туманида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли яшаш жойларида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, туманда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида ташкил этилган навбатчилик штаби фаолияти ўрганилди ҳамда аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этилди.

Сўнгра, туман тиббиёт бирлашмаси ва 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида газ таъминотининг қиш мавсумидаги ҳолати кўздан кечирилди ва аниқланган камчиликлар борасида мутасаддиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманидаги “Темирчи маскани” маҳалласида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди ҳамда маҳалла муаммолари юзасидан маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси билан суҳбатлашилди.

Бундан ташқари, масъуллар туманда ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида бўлиб, маҳсулотлар нарх-навоси билан танишилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook