Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Азимов, Ички ишлар вазирлиг | Bosh prokuratura

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Азимов, Ички ишлар вазирлиги хизмат бошлиғи Ш.Ибрагимов ҳамда вилоят сектор
раҳбарлари Навоий шаҳрида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли яшаш жойларида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли хавфсизлиги ҳамда бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш ҳамда бозордаги нарх-наво ҳолати ўрганилиб, Навоий шаҳар марказий деҳқон бозорида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш борасида аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

Шунингдек, РШТЁИМ Навоий филиали ҳамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг қиш мавсумига тайёргарлиги, муассасаларнинг барча бўлимларида иссиқлик таъминоти, дори-дармонларнинг сифати ва муддати, озиқ-овқат захираси ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.

Шаҳарнинг Низомий кўчасидаги хонадонларнинг электр симларидаги камчиликлар бартараф этилди ҳамда хонадонлар электр энергияси билан қайта таъминланди.

Шу каби, И.Каримов кўчаси 52, 52-а, 54-а уйлар, Ломоносов кўчаси 21-уй, Низомий кўчаси 2-а уй ҳамда Навоий шаҳар 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг иссиқлик таъминоти тизими таъмирланиб, иссиқлик таъминоти тикланди.

Бундан ташқари, шаҳардаги 33-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаганлиги аниқланиб, бунга сабабчи бўлган масъул ходимга қонуний чора кўрилиши ва камчиликлар бартараф этилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook