Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилояти прокуратураси томонидан соҳада узоқ йиллар сам | Bosh prokuratura

Андижон вилояти прокуратураси томонидан соҳада узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатиб нафақага чиққан ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган, ибрат мактабини ярата олган соҳа фахрийларларни 1 октябрь - "Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан уларга Фарғона вилоятига саёҳат уюштирилди.

Дастлаб, фахрийлар Марғилон шаҳридаги "Пур Сиддиқ" мажмуасини зиёрат қилишиб, сўнгра "Марғилон адрас" ҳунармандлар маркази фаолияти билан танишишди.

Навбатдаги манзил ўзининг қизил тупроғи билан танилган Риштон тумани бўлиб, ушбу туманда минг йиллардан бери давом этиб келаётган ва ҳозирда кенг ривожланган "Кулолчилик" марказига ташриф буюришди.

Учрашув жараёнида фахрийлар қарийб минг йилдан буён давом этиб келаётган кулолчилик санъатининг сир-синоатлари, маҳаллий ҳом-ашёдан сопол идишларнинг тайёрланиши ва уларга безак бериш жараёнларидан баҳраманд бўлишди.

Шундан сўнг, фахрий устозлар Қўқон шаҳрида бўлиб, Туркистон замирида сақлаб қолинган, XIX асрнинг муҳташам ва муаззам обидаларидан бири "Худоёрхон саройи"да бўлишди.

Қўқон хонлигининг мавжуд даврида (1709-1876 йиллар) хонлар томонидан қурилган саройлар, шаҳарсозлик тарихи, ҳозирги кунда сақлаб қолинган асл обидалар ва ашёлар билан танишишди.

@uzbprokuratura