Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов Андижон шаҳар | Bosh prokuratura

Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов Андижон шаҳар 2-секторидаги оғир ҳудуд тоифасига киритилган “Маориф” маҳалласида бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ижтимоий соҳа объектларининг аҳволи ҳамда аҳолини бандлигини таъминлаш борасидаги фаолият билан яқиндан танишди.

Хусусан, маҳалланинг айрим кўчаларини таъмирлаш, бетон таянч устунларини алмаштириш, янги электр симларнинг тортилиши, 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида яратилган шароитлар ва унинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ҳамда фуқаро Ш.Шокирова яшаш хонадонида касаначилик асосида ташкил этган тадбиркорлик фаолияти ва яратилган иш ўринлари билан танишилиб, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш борасида зарурий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, маҳаллада фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашилиб, улар фаолиятини самарадорлигини ошириш борасида тавсиялар билан ўртоқлашилди.

@uzbprokuratura