Get Mystery Box with random crypto!

Биринчи қўнғироқ чалинди! Бугун эрта тонгдан ўқувчилар лаблар | Bosh prokuratura

Биринчи қўнғироқ чалинди!

Бугун эрта тонгдан ўқувчилар лабларида табассум, кўзларида қувонч билан мактаб томон одимламоқда.

Мактаб – ўқитувчию ўқувчини бир оилага бирлаштирган билимлар ўчоғидир, таътил вақтида сокинлик ҳукмронлик қилаётган мактаблар яна ўқувчиларнинг шодон ва бахтиёр шовқин-суронига тўлди.

Хусусан, Республикамиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбири ўтказилиб, уларда Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий вилоят прокурорлари иштирок этди.

Шунингдек, илм даргоҳига илк қадам қўйган ўғил-қизларга Президент совғалари топширилди.

@uzbprokuratura