Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов Юнусобод туман сектор | Bosh prokuratura

Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов Юнусобод туман сектор раҳбарлари билан Юнусобод туманининг 4 даҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Танишув давомида ҳудудда мавжуд ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, уни ободонлаштириш бўйича тегишли топшириқ ва қўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Маълумот учун: Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Юнусобод тумани ҳудудида 1 ой давомида олиб борилган ободонлаштириш ишлари натижасида 12.005 тонна чиқиндилар олиб чиқилди, 111 та ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди, 56 та ёғоч устунлар бетон таянч устунларга алмаштирилди, 13,7 км. ҳаво симлари қайта тортилди, 57 та трансформатор кўрикдан ўтказилди, 12,6 км. газ трубалари бўялиб, 89 та ГРП тафтишдан ўтказилди, 6,5 км. иссиқлик қувурлари таъмирланди ва изоляция ўралди, 2.731 п/метр ирригация тармоқлари, 212 та кўп қаватли уйларни ертўласи тозаланди, 14.620 кв.метр йўллар асфальт қилинди, 8.087 дона мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, 478 та дарахтга шакл берилиб, бўялди.

@uzbprokuratura