Get Mystery Box with random crypto!

Диққат марафон! 'Save Aral - 2022' халқаро оммавий югуриш ма | UZBEKISTAN GTL

Диққат марафон!

"Save Aral - 2022" халқаро оммавий югуриш марафони доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ раисининг кубоги ўтказилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 27 август куни соат 18:00 да "Uzbekistan GTL" заводида ўтказиладиган ушбу марафонга кўнгилли фуқаролар ҳам фаол иштирок этишлари мумкин.

2019 йилдан бўён ўтказилиб келинаётган мазкур марафонга иштирок этиш истагини билдирган кўнгилли фуқаролар учун туман ҳокимлиги томонидан автобус ташкил этилади.

Ҳурматли фуқаролар сизлар ҳам ушбу марафаонда иштирок этиб, оролни қутқаришда ўз ҳиссангизни қўшинг!

Каналга уланинг @guzorpress