2021-02-13 22:00:09
“Севишганлар куни” - ўзбекчилигимизга ёт бир кун!
“Севишганлар куни” - харом муносабатларга "суяги йўқ"лар куни.
“Севишганлар куни” - севгини бир неча дақиқалик рохатланиш деб тушунадиганлар куни.
Биз ўзбекмиз! Севсак - оила қурамиз ва никохдан кейинги хар кунимиз “севишганлар куни” бўлади.
Севгимизни кўрсатиш учун севишганлар кунини кутиб ўтирмаймиз.
Жуфтимиз учун таом тайёрлаймиз,
Ширинлик пиширамиз.
Очиқ чеҳрали ва эхтиромли бўламиз - мана шу севги эмасми?
Овқатдан сўнг “топганингизга барака, Аллох рози бўлсин, дадажониси” деймиз...
Хақига дуо қиламиз, “ўзингизни эхтиёт қилинг” деймиз...
Жони оғриса, даво излашга тушамиз, солих амалларни қилиш ёдидан кўтарилса, эслатиб турамиз...
Севги шу эмасми?
Уйини, молини, номусини сақлаймиз... Севгимизнинг изхори шу эмасми?
Хақиқий эркак хам хадеганда “Сени севаман” деявермайди.
Хақиқий эркак севишини сўзи билан эмас, иши билан кўрсатади.
Уйдан чиқаётиб, “Аллохга омонат” дейди. Уйга қайтганида, “Кунинг қандай ўтди?” дейди.
Пиширган таомингизни еркан, “Қўлинг дард кўрмасин, онаси" дейди.
Сиз хуш кўрадиган нимадир кўтариб келади.
“Ўзингни эхтиёт қил” дейди. “Хаво совуқ, иссиқ кийин” дейди... “Чарчадинг онаси, озроқ дам олгин” дейди.
Хар-хар замонда “Хаётимсан, бахтимга бор бўлгин” дейди.
“Севишганлар куни” чин маънодаги севгини қатл қилиш куни.
Севгисининг давомли бўлишини истамайдиган жохилларнинг куни.
Сохта севгиларга, ўткинчи туйғуларга ошно қилиш куни.
Ёшларни енгилтакликка ундаш куни.
Никохсиз муносабатларга тарғиб қилиш куни.
Азизлар! Ким нимани байрам деса, байрам экан деб эргашиб кетавермайлик.
Хақиқий севгининг тайинланган куни бўлмайди. Севги маълум кунларда эмас, жуфтларнинг ўзаро муносабатларида хақиқий ифодасини топади...
@uzbeku
11.2K views19:00