Get Mystery Box with random crypto!

Болалигимизда дўстларим билан бақир-чақир қилиб поездда напитк | Ўзбек Ўзига Бек

Болалигимизда дўстларим билан бақир-чақир қилиб поездда напитка сотиб юрардик... Бир хил кийимда юрадиган амакилар эринмасдан хар биттамизни қувлаб, омади келган куни ушлаб олишарди...
Худди катта жиноятчиларни ушлагандек, қўлимизни қайириб машинага солиб, олиб кетишарди... Бирорта хонага олиб кириб наркабаронни тергов қилгандай соатлаб тергов қилишарди... Йиртиқ тапичкамиздан тортиб, ўқийдиган мактабимизгача суриштиришарди...

Биз эса бир суткалик жазодан кейин эртасига яна бизнесни давом эттираверардик...

Бари-бир яхши дамлар эди... Хотиралар аччиқ бўлса хам, эслашга арзийди...

Болалигим ўтган жойларга бормаганимга анча йиллар бўлди... Суриштирсам, ўша поезд йўлда бирга чопиб юрган дўстларимнинг кўпчилиги ўттизга чиқмасдан вафот этибди...
@uzbeku