Get Mystery Box with random crypto!

Инсон зоти борки унинг учун энг катта эришиши керак бўлган орз | Ўзбек Ўзига Бек

Инсон зоти борки унинг учун энг катта эришиши керак бўлган орзуси - бу уйдир. Қимирлаган жонки уй-жой қилишга харакат қилади.

Кичкина уйи бор одам каттароғига, катта уйи борлар, ховли қилишга. Уйларимизни безаглари эса чўнтакка қараб баландлаб кетаверади.

Биронта ўзбекнинг уйида мехмон учун алоҳида идиш товоқлари бўлмаган хонадон бўлмаса керак, қизиқ томонимиз хам шунда. Хай-хай идишлар тўпламини олиб, уларни энг тўрига жойлаб, териб қўямиз. Ойда ишлатилса бир ё уч тўрт марта мехмонларга шу идишларда иззат кўрсатамиз)

Пардаларимиз, қандилларимиз, гиламларимиз ишқилиб ҳамма нарсамиз ўзимиз учун эмас, айнан қачондир келадиган мехмонлар учун аталган.

Ўз уйларидаги ижарачиларга ўхшаймиз)))

Менинг дардим хозир бошқа нарсада.

Майли биз каталарни-ю қўйинг, вой бунга тегма, уни ема, синдириб қўяма, деворга чизиб қўйма билан умримиз ўтди хисоб.

Бировлар учун безатилган уйингизда болаларингиз учун дарсхона борми?

Ахир яшашимизнинг асосий сабабчилари бўлган шу боларимизни хам, умрларини “меҳмонга”аталган умрлар билан алмаштириб қўёлмаймизку.

Болаларимиз учун дарсхона албатта керак. У безаклардан ҳоли, китоб жавонига эга, ўтириб ўқишига қулай бўлсин. Мен бирон жойга мехмонга борсам , уйдан кутубхонасини қидираман, китоблар жавони мен учун энг қадрли ўриндир.

Болалар бу бизнинг хаётимиз, улар учун яшаяпмиз, курашяпмиз, ишлаяпмиз, уй жой қилаяпмиз, аммо шу йўсин уларни камолатида китобни ўрнини кўрсатиб бериш ўрнаги биздан талаб қилинади.

Улар сизларнинг қушчаларингиз, инингизда нима қилсангиз, қушчаларингиз ҳам шуни қилади.

Мехмонхона (зал), ётоқхона, ошхона хатто дазмолхонамиз хам бор. Дарсхона эса..

Хар куни дарс қилсин, хар куни ўқитувчиларидан ташқари сизни вазифаларингиз хам бўлсинки, уни бажаришга одатлансин.

Мактаб дарсларидан ташқари, намоз, қуръон ўқишлик илмини хам ўргатинг. Ўша дарсхонасида ўргансин, қатор вазифалар қўйгач, сиз ҳам бирга бажаришинг. Масалан бугун кичик бир хадисни ўқиб, уни тавсири билан шархлаб беринг. Имкон бўлса ёдлаб олса яна яхши.

Оталар эса қизиқарли математик савол ва машқларни топиб, биргаликда бахс тарзида ишлашса, болани мия клеткалари тез очилади. Хисоб китобга яхши бўлган болани хотираси , эслаб қолиш қобилияти ҳам баланд бўлади. Яна жуда нозик нарса, уларни ёзувлари устида хам ишланг .

4унганла 4унди. Йомон, wаше зорку...

шунақа ёзишма ёзадиган бола ўстирманг. Агар кунда хеч бўлмаса ярим вароқлик диктант тарзида нарса ёздираверсангиз, хар қандай хунук, хато ёзувчи бола хам тўғриланади, фақат бунга сабр керак.

Мехмонхонага олиб кириб ёздирсангиз, бола табиийки ручкани ўйнайди, столга ёзиб кўради, ручка қопқоғини кети билан расм чизиб кўради)). Кейин бақирасиз) тугади.

Дарсхона қилиб беринг тинчгина!

Гапирса гап кўп.

Битта дарсхонага эътиборсизлик болани таълими, ахлоқи ва келажагига бўлган маъсулиятсизликдир.

Агар сизни уйингизда хам болалар дарсхонаси бўлмаса, тезроқ шу яхши иш учун киришинг, уларни хурсанд қилинг. Уйингиз мадраса бўлсин (мактаб маьносида)!
Мадина Мўминова
@uzbeku