2022-09-05 14:33:32
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнотидан: Европа Иттифоқи учун Шимолий оқим" орқали газ ҳажмини захиралаш имконияти йўқ, уларнинг ҳаммаси битта турбинага таянмоқда;
Россия иқтисодиётини газ билан таъминлаш "Газпром" учун доимо мутлақ устувор вазифа бўлиб қолади;
Москва Буюк Британияда бош вазир алмашганидан кейин Лондон билан муносабатларда ижобий ўзгаришлар бўлишини кутмаяпти;
Кремль Ғарб давлатларининг Европага газ етказиб беришнинг қисқариши учун айбни Россия Федерациясига ағдариш бўйича давом этаётган уринишларини кўрмоқда;
Россия томонидан Европа Иттифоқига нефт етказиб беришни чеклаш фақат жавоб чораси бўлиши мумкин;
Шубҳасиз, Европада компаниялар ва одамлар учун вазият ёмонлашмоқда, турмуш даражаси пасаймоқда;
Кремль Россия газининг қисқариши билан боғлиқ вазиятда Европа Иттифоқи давлатлари, Канада, Буюк Британия айбдор, дея таъкидламоқда;
Москва Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактни кескин қоралайди;
Кремль Европага газ етказиб беришни қисқартиришда Россия Федерациясини айблашга уринишларни қатъиян ва ишончли рад этади.
@
UZBEKTV_LIVE
879 viewsedited 11:33