Get Mystery Box with random crypto!

15 май — Халқаро оила куни! Жамиятнинг таянч устуни, Бу дарго | O'zbekcha Telegram kanali

15 май — Халқаро оила куни!

Жамиятнинг таянч устуни,
Бу даргоҳни муқаддас билинг.
Ёмонликдан авайлаб уни,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Ёмон сўзу ёмон қиёдан,
Хиёнату, фахш, зинодан,
Ичкиликлар, кайфу сафодан,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Болангизга беринг тарбия,
Имкон бўлса, қилинг хайрия,
Улғайишсин шу юрт, шу халқ дея,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Илм олсин, ўқисин китоб,
Масжид сари айласин шитоб,
Пайғамбарлар қилади хитоб:
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

@uzbektelegramchannel