Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ ФАКЕ! Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбеки | O'zbekcha Telegram kanali

ДИҚҚАТ ФАКЕ! Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг сохта веб-сайт ҳаволаси
(www.prezdent.uz-scc.site) билан бирга "болалари бор ҳар бир оилага 650 000 сўмдан бюджетдан пул ажратилиши" ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда. Ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.

Яна бир бор фуқаролардан бу каби сохта сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

@uzbektelegramchannel