Get Mystery Box with random crypto!

'ДХХга ишга киритаман', деб 65 минг АҚШ доллари олган фирибгар | UZBEKONA | Расмий канал

"ДХХга ишга киритаман", деб 65 минг АҚШ доллари олган фирибгарни ДХХ қўлга олди

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи, 1983-й.т. К.Ж. алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Давлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 11 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағини Нукус шаҳрида олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс муқаддам 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан улардан жами 65 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам аниқланди.

@UZBEKONA